Ўзбекистонликлар соғлиғи учун қанча пул сарфлагани айтилди

Жамият

image

2025 йилнинг январь-октябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 16,5 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми:

  • Тошкент шаҳри – 7,7 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти – 1,6 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти – 1,1 трлн сўм;
  • Наманган вилояти – 747,7 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 739 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 640,1 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 612,8 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти – 557,8 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 416,8 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 398,8 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 293,1 млрд сўм;
  • Қорақалпоғистон – 285,6 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 269 млрд сўм.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 15,4 фоизга ошган. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 фоизни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

соғлиқни сақлаш соҳаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар