Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачон бўлиши эълон қилинди
Жамият
−
08:48 27235 2 дақиқа
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март кунига тўғри келади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Маълумки, Ўзбекистонда Рамазон ойи 19 февраль кунидан бошланган эди. Аммо ҳанузгача Рамазон ҳайитининг қачон нишонланиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита аниқ маълумот тақдим этмаган. Бу борада Президент қарори ҳам имзоланмади. Рамазон ҳайити қачон нишонланиши ҳақидаги саволлар кўпайган бир пайтда, Адлия вазирлиги 20 март куни нишонланиши ҳақида хабар берди.
Вазирликка кўра, байрамлар муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
- 20 март (жума) – Рамазон ҳайити куни – барча учун дам олиш куни;
- 21 март (шанба) – Наврўз байрами куни – барча учун дам олиш куни;
- 22 март (якшанба) – дам олиш куни.
- 23 март (душанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиши ҳамда ифторлик маросимида иштирок этганди. Тадбир аввалида давлат раҳбари бутун Ўзбекистон халқини муборак Рамазон ойи билан яна бир бор чин қалбдан табриклаган. Шу улуғ айём кунларига барчани тинч-омон, соғ-саломат етказгани учун Аллоҳ таолога беҳад шукроналар айтилган.
Live
Барчаси