Ўзбекистонликлар Помирнинг энг баланд чўққиларини забт этди
Жамият
−
01 Сентябрь 2021
5595Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида “Ўзбек сайёҳи” ва “Сирли Ўзбекистон” жамоаси аъзолари Помирнинг энг баланд чўққиларини забт этди ва уларга Ўзбекистон байроғини ўрнатди. Бу ҳақда “Сирли Ўзбекистон” жамоасининг Facebook саҳифасида келтирилган.
“Ўзбек сайёҳи” жамоасининг аъзоси Диёр Ҳайдаров 7134 метр баландликдаги Абу Али ибн Сино чўққисида (Ленин чўққиси), “Сирли Ўзбекистон” жамоаси аъзоси Илҳом Икромов эса баландлиги 6100 метр бўлган “Раздельная” чўққисида Ўзбекистон Давлат байроғини кўтарди.
Таъкидланишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли сайёҳларнинг чўққига чиқиши учун 18 кун керак бўлган.
LiveБарчаси