Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон фуқаролари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади. Бу ҳақда Президент фармонида белгилаб қўйилган.

Маълум бўлишича, Мустақиллик байрамида идора, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.

  • 1 сентябрь (чоршанба) — “Мустақиллик куни”;
  • 2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
  • 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (ҳамма учун, иш ҳафтаси туридан қатъий назар);
  • 5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар уч кун кетма-кет дам олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

943

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг