Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитида неча кун дам олиши маълум бўлди
Жамият
−
22 Июнь 2022
42598“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жорий йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма эълон қилади.
Расман тасдиқланмаган ҳисоб-китобларга кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда 9 июль куни нишонланади.
Ўзбекистон Президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити байрамида қуйидаги кунларда дам олади.
9 июль – шанба, Қурбон ҳайитининг биринчи куни (ҳали расман тасдиқланмаган)
10 июль – якшанба, тақвим бўйича дам олиш куни
11 июль – душанба, барча учун қўшимча дам олиш куни
12 июль – сешанба, кўчирилган/қўшимча дам олиш куни.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь