Ўзбекистонликлар энг кўп қайси вакцина билан эмланмоқда?
Саломатлик
−
07 Ноябрь 2021
7773Ўзбекистонда кеча, 6 ноябрь ҳолатига кўра, эмлаш жараёнларида 27 845 532 доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Улардан:
• 1-босқич эмланганлар 14 450 493 нафарни,
• 2-босқичда эмланганлар 8 892 490 нафарни,
• 3-босқич эмланганлар 4 502 549 нафарни ташкил қилди.
Эмлаш бошланганидан бери 10 миллион нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди. 7 ой мобайнида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 20 557 091 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шундан:
• 10 369 913 дозаси 1-босқичда,
• 5 929 066 дозаси 2-босқичда,
• 4 258 112 3-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 78 фоизини ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 274 минг нафардан ортиқ аҳоли “Спутник-V” вакцинаси билан турли босқичларда эмланди. Россияда ишлаб чиқарилган икки компонентли “Спутник-V” вакцинаси ҳам мамлакатга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган. Бугунга келиб унинг 498 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шундан:
• 274 821 дозаси 1-босқичда,
• 223 585 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 2 фоизини ташкил қилмоқда.
Жорий йил 1 ноябрига қадар Ўзбекистонга биринчи бўлиб олиб келинган AstraZeneca вакцинасининг 1 448 211 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилган.
Шундан:
• 798 703 дозаси 1-босқичда,
• 649 508 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонга келтирилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Moderna вакцинасининг 2 865 418 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шундан:
• 1 493 482 дозаси 1-босқичда,
• 1 371 936 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакциналарнинг 11 фоизини ташкил қилмоқда.
АҚШда ишлаб чиқарилган Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1 015 920 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шундан:
• 672 103 дозаси 1-босқичда,
• 343 817 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш ишлари жорий йилнинг 1 апрель куни бошланган.
LiveБарчаси