Ўзбекистонликлар асосан нимадан вафот этаётгани айтилди
Жамият
−
27 Июль
55291Статистика агентлиги 2024 йил январь-июнь ойларида ўзбекистонликлар ўлимига асосан нима сабаб бўлаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 100 000 нафар аҳолига жами вафот этган эркаклар сони 238,6 нафарни, аёллар эса 201,6 ни ташкил қилган. Шулардан 58,4 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4 фоизи – ўсимталардан, 6,6 фоизи – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,3 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,1 фоизи – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 1,1 фоизи – юқумли ва паразитар касалликлардан, 15,1 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
Шунингдек, энг кўп ўлим улуши Самарқанд (10,9 %) вилоятига тўғри келган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (10,4 %), Тошкент шаҳри (9,7 %), Андижон вилояти (9,3 %) ва Қашқадарё вилояти (9,1 %) қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга қайси давлатлардан энг кўп кўчиб келишаётгани маълум қилинганди.