Ўзбекистонлик ёш шорт-трекчи халқаро мусобақада 4 йўналишда ғолиб бўлди
Спорт
−
27 Декабрь 2021 2762 1 дақиқа
Россия Федерациясида доимий машғулот олиб борадиган ўзбекистонлик ёш шорт-трекчи халқаро мусобақада ғалаба қозонди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Твер шаҳрида ўтган “Ёш югурувчи” минтақалараро мусобақасида қатнашган Алимардон Маҳмудов 4 йўналишда ғолиб бўлди.
Маҳмудов 11 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 222, 333, 500 ва 2000 метр масофаларда ўтказилган пойгаларда марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Алимардон Маҳмудов жорий йилнинг ноябрь ойида, Россиянинг Ярославл шаҳрида ўтган “Ёш югурувчи” халқаро турнирида ҳам иштирок этган ва иккита олтин медални қўлга киритган эди.
Live
Барчаси