Ўзбекистонлик велоспортчи Польшада иккита медални қўлга киритди
Спорт
−
31 Июль 2023
2727Ольга Забелинская бир турнирда иккита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Польшада велоспорт бўйича ўтаётган “PRINCESS ANNA VASA TOUR” халқаро мусобақасининг 3-босқич яккалик пойгасида 14 километр масофадаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчи Ольга Забелинская муваффақиятли иштирок этган.
Ольга белгиланган масофани 0:18:26 натижа билан босиб ўтиб, мусобақа кумуш медалига эга чиқиш билан бир қаторда уч босқич натижаларига кўра, бронза медалига ҳам эга чиқди.
Шунингдек, велопойгачи юқоридаги натижалар орқали Париж-2024 ёзги Олимпиадаси рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь