Ўзбекистонлик велоспортчи қиз халқаро турнирда чемпион бўлди
Спорт
−
18 Декабрь 2023
3611Айни кунларда Португалияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Trofeu Internacional de Pista” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Маргарита Мисюрина олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Мисюрина ғолибликка скретч дастурида эришди. Шоҳсупанинг қолган ўринларини Португалия ва Испания вакиллари банд этди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нафосат Козиева ҳамда София Каримовалар ҳам қатнашмоқда.
Маълумот учун, 20 ёшли Мисюрина бунгача Полша давлати мезбонлик қилган “Grand Prix Poland USI 2” турнирда кумуш медалга сазовор бўлган. Шунингдек, велоспортчи шу йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам иштирок этди.