Ўзбекистонлик тўрт кикбоксчи Жаҳон чемпиони бўлди

Sport

−

image

Италиянинг Жесоло шаҳрида кикбоксинг бўйича болалар, кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, мусобақа иштирок этган ўзбекистонлик спортчилардан тўрт нафари олтин медални қўлга киритди. -32 кг вазнда иштирок этган Асадбек Абдураимов финалда англиялик рақибидан устун келди.

-42 кг вазн тоифасидаги low-kick йўналиши финалида Улуғбек Баҳодиров барча рақибларини доғда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

45 кгда Миразиз Ортиқов full-contact йўналишининг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик Казбек Баяҳметовдан устун келган бўлса, -60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Меҳрож Жумабоевга тенг келадиган рақиб топилмади.

Шаҳзод Шукуров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

250

Rating

3

Rate this article

Share with your friends