Ўзбекистонлик талаба халқаро илмий анжуманда биринчи ўринни эгаллади
Жамият
−
02 Апрель 2019
4301Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси Қозоғистонда ўтказилган халқаро анжуманда ғолиб бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университетида “Замонавий тиббиёт: анъаналар ва инновациялар” номли II Халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари ҳам кимё ва биокимё ҳақидаги маърузаси билан иштирок этди.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси Муҳаммаджон Норов “Экспериментал гиперхолистеринемияда липид метаболизми кўрсаткичларига ипак фиброин асосидаги модданинг таъсири” номли ўз илмий иши билан биринчи ўринни эгаллади.
Қайд этиш жоиз, Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаларининг илмий ишлари анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланди.
Анжуман ғолиблари учун алоҳида мастер-класс ва тренинглар ўтказилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь