Ўзбекистонлик спортчилар Универсиадани 14 та медаль билан якунлади
Спорт
−
07 Август 2023
2722Бугун, 7 август куни Хитойнинг Ченду шаҳри мезбонлик қилган талаба спортчилар ўртасидаги XXXI Универсиада ўйинлари якунланади. Мусобақанинг охирги кунида Ўзбекистон жамоаси медаллар жамғармаси яна битта бронза медалига бойиди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Қиличбозликнинг сабля йўналишида жамоавий дастурда Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда АҚШ термасига 44:45 ҳисобида мағлуб бўлган ўзбекистонлик қиличбоз қизлар бронза медали учун кечган баҳсда Италиядан 45:42 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Универсиадани 8 та кумуш ва 6 та бронза, жами 14 та медаль билан тугатди.
Маълумот учун, XXXII Универсиада ўйинлари 2025 йилда Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида ўтказилади. Қишки Универсиадага эса Италиянинг Турин шаҳри мезбонлик қилади.
LiveБарчаси