Ўзбекистонлик спортчилар қишки Универсиадада қатнашади

Спорт

image

Жорий йилнинг 12-22 январь кунлари АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида ХХХ Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари ўтказилади. Дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан спортчилар қатнашадиган мусобақаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам иштироки кўзда тутилган. 

Ўзбекистонлик спортчилар тоғ чанғиси, сноуборд ва фигурали учиш каби спорт турларида мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 13 нафар атлет билан океан ортига йўл олади. 

Тоғ чанғиси:

Раъно Имонқулова;
Муҳаммадали Асанов;
Арман Гаюпов;
Медет Назаров;
Ролан Раимқулов;
Оқилбек Бухорбоев.

Сноуборд:

Динара Жубаева;
Бегзодбек Исроилов;
Элнур Мирзалиев;
Руслан Мирзалиев;
Азиз Сапарбаев.

Фигурали учиш:

Азизмурод Шабазов;
Нигинабону Жамолиддинова.

Маълумот учун, делегация 10 январь куни АҚШга жўнаб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

AQSH Universiada

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг