Ўзбекистонлик шахматчилар халқаро турнирда муроса йўлини танлади
Спорт
−
28 Январь 2023
12185Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун, 28 январь куни мусобақанинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Masters” гуруҳида пешқадамлик қилаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 12-турда қора доналарда турнирдаги асосий рақибларидан бири америкалик Уэсли Сога қарши баҳс олиб бориб дурангга имзо чекди. Абдусатторов 12 имкониятдан 8 очко тўплаб ҳамон мусобақа турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
“Challenger” гуруҳида дона сураётган Жавоҳир Синдоров эса эронлик Амин Табатаэл билан баҳс олиб борди ва дуранг натижа қайд этди. Синдоров 7,5 очко тўплаган ҳолда ҳамон ўз гуруҳида 3-поғонада бормоқда.
Турнирнинг сўнгги турида Абдусатторов мезбонлар вакили Ван Форестга қарши дона сурса, Синдоров Томас Бердсен билан баҳс олиб боради.
LiveБарчаси