Ўзбекистонлик профбоксчилар тарозидан ўтди
Спорт
−
06 Ноябрь 2023
3195Кеча, 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс кечаси олдидан боксчилар иштирокида вазн ўлчаш ва face-to-face маросими бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг уч нафар вакили иштирок этади. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бари белгиланган вазн меъёрини бажарди. Марказий жанг Фазлиддин Ғойибназаров иштирокида ўтказилиб, унга яримўрта вазнда собиқ WBA йўналиши чемпиони Ражаб Бутаев рақиблик қилади.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов эса Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ўзаро тўқнаш келадиган ўзбекистонлик спортчилар Ботир Аҳмедов ва Муҳаммадсалим Сотволдиев ҳам белгиланган меъёрни бажарди.
Тарози натижалари:
Ражаб Бутаев — 69,7 кг;
Фазлиддин Ғойибназаров — 69,9 кг.
Ботир Аҳмедов — 66,05 кг;
Муҳаммадсалим Сотволдиев — 66,15 кг.
Ҳасанбой Дўсматов — 47,6 кг;
Сифамандла Балени — 47,5 кг.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь