Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Жаҳон чемпионатини 2-ўринда якунлади
Спорт
−
18 Сентябрь 2023
2617Саудия Арабистонида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари ўз поёнига етди. Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза – жами 7 та медаль жамғарди.
7 та медаль Ўзбекистон жамоасига чемпионатни 2-ўринда якунлашга замин яратди.
Бу натижа орқали Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг 5-поғонадан жой эгаллаган.
Олтин медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш);
-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш);
-109 кг: Руслан Нуриддинов (силтаб кўтариш);
-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш).
Кумуш медаль:
-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш);
-109 кг: Руслан Нуриддинов (икки кураш).
Бронза медаль:
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш).
LiveБарчаси
26 Ноябрь