Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Кеча, 24 сентябрь куни Испаниянинг Леон шаҳрида ўтаётган ёшлар орасидаги Жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида -89 кг вазн тоифасида “А” гуруҳ баҳслари бўлиб ўтди. 

Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Эрматов даст кўтаришда 162 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. У силтаб кўтаришда 186 кг (5-ўрин) ва иккикурашда 348 кг натижа қайд этди (4-ўрин).

Қайд этиш жоиз, Диёрбек Эрматов бунгача Жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медалларига, Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати баҳслари 27-сентябарга қадар давом этади. Ҳозирча Эрматовдан ташқари -59 кг вазн тоифасида аёллар ўртасида “А” гуруҳида Нигора Абдуллаева ва эркаклар ўртасида -73 кг вазнда Ҳусинбой Матрасулов мусобақада совриндор бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Жаҳон чемпионати Диёрбек Эрматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг