Ўзбекистонлик мутахассис Халқаро спорт ташкилотида иш бошлади
Спорт
−
07 Февраль 5482 1 дақиқа
Таиландда бўлиб ўтган Осиё велоспорт конфедерацияси конгрессида ўзбекистонлик Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорт конфедерацияси Бош котиби лавозимига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Козим Ўринбойхўжаев Осиё велоспорти конфедерацияси масъул лавозимига тайинланган илк ўзбекистонлик бўлди.
Маълумот учун, Ўринбойхўжаев Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади. Таиландда ўтган конгрессда у 2024 йилда Осиё велоспорти ривожига қўшган ҳиссаси учун конфедерация томонидан тақдирланди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь