Ўзбекистонлик механиклар Lamborghini йиғишни йўлга қўйди
Жамият
−
13 Июль 2019
6960Ўзбекистонда икки ҳаваскор-механик Lamborghini Aventador автомобилини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Car.ru хабар берди.
Афсонавий автомобилнинг дастлабки моделларини автоҳаваскорлар ўз қўллари билан гаражда йиғган. Ушбу лойиҳа муаллифларидан бирининг сўзларига кўра, уларга бир нечта буюртма ҳам бўлган. Ҳозирча биргина Aventador`нинг кузови йиғилган.
Биринчи автомобилнинг йиғилишини якунлаш учун механикларга яна 40 кун керак бўлади.
Автомобилларнинг куч қурилмаси сифатида маҳаллий двигателлардан фойдаланилади. Машинанинг динамик характеристикаси ҳам мукаммал автомобилдан анча фарқли бўлади. Аммо ушбу моделнинг устунлиги унинг нархида бўлади. Машина нархи 1 259 888 рубль (19 982,05 доллар) бўлади. Бу тур ҳақиқий спорт машинаси харидорга 22 048 040 рублга (349 685,79 доллар) тушади.