Ўзбекистонлик курашчи допинг сабабли Олимпиада лицензиясидан маҳрум бўлди
Спорт
−
21 Февраль 2020
4077Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов (125 кг гача), суриялик Бадҳа Хутаб (125 кг гача) ва франциялик Зелимхон Хожиев (74 кг гача) допингга қарши кураш қоидаларини бузганлиги сабабли 2020 йилда Tокиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари лицензиясидан маҳрум бўлди. Халқаро аксилдопинг агентлиги улар тақиқланган моддалар қабул қилганини аниқлади. Бу ҳақда Жаҳон кураш бирлашмаси (UWW) матбуот хизмати хабар берди.
Курашчилар ўтган йилнинг сентябрь ойида Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтган кураш бўйича Жаҳон чемпионатида лицензияни қўлга киритган эди. Mазкур мусобақада Ҳасанбой Раҳимов бронза медалига сазовор бўлганди.
Уларнинг ўрнига Каммил Рибитский (Польша), Эзгон Шала (Косово) ва Ядолах Mоҳеби (Эрон) Олимпия ўйинларига йўлланмаларга эга бўлди. Aммо Ўзбекистон, Сурия ва Франция вакилларига март ойида бўлиб ўтадиган Олимпия саралаш мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқи берилади ва улар яна лицензияни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь