Ўзбекистонлик худкуш-террорчилар Сурияда Россия базасига ҳужум қилди (видео)
Олам
−
21 Май 13489 1 дақиқа
Россия ҳарбийлари Суриядаги ҳарбий базага тўрт нафар худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда Mash Telegram-канали ҳужум тасвирлари акс этган видео билан хабар берди.
Қайд этилишича, худкуш-террорчилардан уч нафари йўқ қилинган.
Маълум қилинишича, ҳужум кеча, 20 май куни эрта тонгда Хмеймим авиабазасидан унча узоқ бўлмаган Латакия шаҳрида содир бўлган. Жангарилар қўриқлаш постларини ёриб ўтишга уринган, бироқ россиялик ҳарбийлар уларга қаршилик кўрсатган. Отишма натижасида 3 нафар террорчи йўқ қилинган, яна бири орқага чекинган. Унга танкка қарши граната отиш мосламаси билан ҳужум қилинган, аммо у муваффақиятли бўлган-бўлмагани ҳали ҳам номаълум.
Жангариларнинг шахси аллақачон аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Ўзбекистондан келган ва Суриянинг янги ҳукуматини тан олмайди.
Live
Барчаси