Ўзбекистонлик каноэчилар Олимпиадани медалсиз тарк этди
Sport
−
07 August 2021 3771 1 minute
Каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасида қатнашган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова ўз иштирокини якунлади.
Жуфтлик 500 метр масофага ўтказилган 2-ярим финал гуруҳида, маррага сўнгги ўринда етиб келишди. Бу натижана медаллар учун курашишга етарли бўлмади. Шундан сўнг, улар “B” финалида иштирок этишди.
Қолган ўринларни аниқлаш учун ўтказилган беллашувда ўзбекистонлик каноэчилар 3-бўлиб маррани забт этишди ва умумий ҳисобда 11-ўринни қўлга киритишди.
Маълумот ўрнида, Раҳматова ва Зокирова жуфтлиги яккалик баҳсларида иштирок этиб, медаллар учун курашиш имкониятини қўлдан бой берган эдилар.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November