Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 33 жасадни олиб чиқди
Олам
−
08 Февраль 2023
7910Туркиядаги мудҳиш зилзила талафотларидан қутқарув ишларида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳам қатнашаётганидан хабарингиз бор. Ҳатай вилоятида бўлиб турган ўзбекистонлик қутқарувчилар охирги соатларда 18 нафар қурбоннинг жасадини вайроналар остидан олиб чиқди. Бу ҳақда вазирлик Матбуоь хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бироз аввал Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари иштирокида қидирув-қутқарув ишларининг бориши тўғрисида янги маълумотлар келиб тушган.
“Яқинда Ҳатай вилоятида вайроналарни ажратиш пайтида қутқарувчиларимиз яна икки нафар жабрланганни тириклайин олиб чиқишди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида ўзбекистонлик қутқарувчилар яна 18 нафар қурбонни харобалар остидан олиб чиққан.
Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун икки ўзбекистонлик вайроналар остидан тирик қутқариб олингани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси