Ўзбекистонлик қутқарувчилар Қозоғистондаги қидирув ишларига қўшилди

Олам

image

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Қозоғистоннинг Туркистон вилояти тоғларида йўқолиб қолган туристларни қидириш ишларига ёрдамлашмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

“Улар Ўзбекистон томондан Угам дарёсининг Чорвоқ сув омборига қуйилишигача бўлган чегара ҳудудини кўздан кечиряпти”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, Сайрам-Угом дарасида йўқолиб қолган икки сайёҳни қидириш ишлари давом этмоқда, бироқ тоғли ҳудуд ва дарё оқимининг кучлилиги сабабли жараён қийинлашмоқда.

“Бугунгача қидирув ишлари 350 км дан ортиқ масофада тоғли тепаликларда олиб борилди. Дронлар ёрдамида жами 170 километр майдон кўздан кечирилди. Вертолётда ҳам қидирув ўтказилди”, деган Қозоғистон ФВВ расмийси.

Маълумот учун, жорий йилнинг 21 май куни сайёҳлар пиёда Сари-Айғир дараси томон кетган ва 24 май куни қайтиши керак бўлган. Йўқолганлардан 3 нафари 29 май куни топилган. Шу куни икки нафар сайёҳнинг танаси ҳам топилган.

Гуруҳда жами етти киши бўлган. Уларнинг олти нафари Назарбоев университети талабалари.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Туркистон

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг