Ўзбекистонлик футболчилар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогининг 1/4 финалида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида рақиблар ўйинни анча фаол бошлади ва 19-дақиқада Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгиланди. Муҳаммадюсуф Собиров зарбани ишончли бартараф етди. Шу билан дастлабки 45 дақиқаликда  ҳисоб очилмади. 

Шунингдек, иккинчи таймни тўлиқ устунликда ўтказган ўзбекистонликлар 79-дақиқада Саудия Арабистони муҳофазасидаги ҳудудни ишғол қилди. Ал Бурайҳнинг хатоси билан автогол фонида ҳисоб очилди.

Баҳснинг асосий вақти якунлай деб қолганда (84-дақиқада) Дилшод Абдуллаев Ўзбекистоннинг иккинчи голини урди ҳамда ҳисобдаги фарқни биттага ошириб қўйди. 

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва учрашув 2:0 кўринишида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди. 

Бу орқали Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг