Ўзбекистонлик “фура”чиларга хушхабар: халқаро юк ташувлари учун тўсиқлар камайди
Жамият
−
17 Август 2022
11884Ўзбекистон ҳайдовчиларига Туркманистон визасини олиш тартиби соддалаштирилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 15-16 август кунлари Туркманистонда бўлиб ўтган денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг “Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун” мавзусидаги халқаро конференцияда маълум қилинди.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон Туркманистон томони билан “Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон” халқаро транспорт ва транзит йўлаги орқали юкларни Туркияга интермодал ташувларларини ташкил этиш, автомобиль ташувларида ундириладиган йиғимларни қисқартириш, Ўзбекистон ҳайдовчиларига Туркманистон визасини олиш тартибини соддалаштириш бўйича келишувларга эришилган.
Эрон томони билан эса автомобилда халқаро юк ташувлари учун ўрнатилган йиғим ҳамда тўловлар миқдорини қисқартириш, “Чобаҳор” портидан Ўзбекистонга пилот юк автомобиль ташувларни ташкил этиш, Ўзбекистон орқали “Хитой-Европа” транспорт йўналишида ташувларни ривожлантириш мақсадида Эрон томони билан Туркиянинг Ван кўли орқали ташувлар схемасини ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишилган.
LiveБарчаси