Ўзбекистонлик эркак туғилган кунини 15 яшар қизни зўрлаш билан “нишонлади”

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 1 июнь куни ўзининг 37 ёшини қаршилаган ўзбекистонлик эркак таваллуд кунини вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилиш билан нишонлади. Ушбу воқеа Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида рўй берган. Бу ҳақда “Konkretno.ru” хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи 40 яшар аёл ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, 1 июнь куни соат 19:00 атрофида Элагин ороли ҳудудида номаълум шахс унинг вояга етмаган 15 ёшли қизига жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этгани ҳақида хабар берган. 

Ҳуқуқ-тартибот органларида томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида бир соат ўтиб, гумонланувчи Элагин ороли ҳудудида қўлга олинган. Алоҳида урғуланишича, у шу куни 37 ёшни қаршилаган Ўзбекистон фуқароси бўлган. 

Маълум бўлишича, мигрант икки йил олдин Санкт-Петербургга ишлаш мақсадида келган. У ҳозиргача Федерацияси ҳудудида қонуний рўйхатдан ўтмасдан яшаган.  

Хабарга кўра, ушбу жиноят юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

5173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг