Ўзбекистонлик дзюдочилар Парижда қанча пул ишлаб олди?

Спорт

image

Дзюдо бўйича "Катта дубулға" таснифига кирувчи йилнинг илк мусобақаси ниҳоясига етди. Франция пойтахти Парижда 5-6 февраль кунлари бўлиб ўтган турнирда 5 нафар Ўзбекистон вакили иштирок этиб, якунда улар жами учта бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 154 000 еврони ташкил этган эди. Регламентда бронза медали учун пул ютуғи умумий 1 500 евро қилиб белгиланган. Шундан 1 200 евро спортчига ва 300 евро мураббийга берилиши кўзда тутилган.

-81 кг вазнда Шарофиддин Болтабоев, -90 кг вазнда Давлат Бобонов ҳамда -100 кг вазнда Музаффарбек Тўрабоевнинг барчаси фахрли 3- ўриндан жой эгаллашди. Шунга кўра, Шарофиддин, Давлат ҳамда Музаффарбекнинг ҳар бири 1200 евродан, Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби эса 900 евро пул ютуғига эга чиқишди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари Париж-2024 Олимпиадаси  йўлидаги муҳим рейтинг балларини қўлга киритишди. Иштирокига кўра ўзбекистонлик дзюдочилар қўлга киритган баллар қуйидагича:

-60 кг: Дилшодбек Баратов 20 балл;
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов 360 балл;
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев 500 балл;
-90 кг: Давлат Бобонов 500 балл;
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев 500 балл.

"Катта дубулға" таснифига кирувчи мазкур мусобақада пул ютуқлари ва рейтинг баллари Халқаро Дзюдо Федерацияси томонидан тасдиқланган регламентга кўра қай тариқа тақсимланишини қуйида билиб олишингиз мумкин.

Спортчиларга медалга кўра берилган пул мукофоти

Рейтинг бали:

Олтин – 1000;

Кумуш – 700;

Бронза – 500.

 

Наврўзбек Мамазиёев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг