Ўзбекистонлик дипломат Туркий Кенгаш Бош котибига ўринбосар бўлди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020
5667Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) Бош котиби ўринбосари лавозимига Ўзбекистон фуқароси Мирвоҳид Азимов номзодини тасдиқланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди.
У Ташқи ишлар вазирлигида 17 йиллик меҳнат тажрибасига эга.Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқариб келади.
Мирвоҳид Азимов Туркий кенгашдаги фаолиятини шу йил октябрь ойидан бошлаши кутилмоқда.
LiveБарчаси