Ўзбекистонлик аёл Истанбулда чақалоғини халтага солиб, 4-қаватдан улоқтирди

3-саҳифа

image

Истанбулнинг Боғчалиэвлар туманида уй ишларини бажариш билан тирикчилиб қилиб келаётган ўзбекистонлик аёл янги туғилган чақалоғини кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан улоқтирди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. 

Чақалоқ ерга тушибоқ вафот этган, аёл эса ҳибсга олинган. 

Тергов жараёнида С.Б. исмли аёл 22 ёшда экани ва Ўзбекистон фуқаросилиги маълум бўлган. Аёл ўз кўрсатмасида ҳомиладор эканини билмагани, бирдан оғриқлар бошлангани, кейин эса чақалоқ ўлик туғилганини айтган. У ўлик туғилган чақалоғини қўрққанидан халтага солиб, пасттга улоқтирганини билдирган ва ўзига қўйилган айбловларни рад этган. 

Ўзбекистонлик С.Б. жиноят ишлари бўйича Бакиркўй суди ҳукми билан ҳибсга олинган. 

Маълумотларга кўра, аёл чақалоқни улоқтирган хонадонда 10-15 кундан бери ишлаётган бўлган ва ҳомиладор эканини уй эгаларидан яширган. Болани эса хонадонда дунёга келтириб, ишидан айрилмаслик мақсадида уни юқори қаватдан ташлаб юборган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг