Ўзбекистонлик аёл Исроилда ҳибсга олинди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Исроил пойтахти Тель-авивда 37 яшар ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди. У ўзи энагалик қилган 83 яшар аёлга зўравонлик қилиш ва жароҳат етказишда айбланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий “Kikar” нашри хабар берди. 

Тергов давомида олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 83 яяшар аёлнинг уйига тозалаш учун борганида уни уйнинг омборхонасига қамаб қўйган. Шунингдек, онахоннинг танасидаги кўкариш излари ўзбекистонлик энаганинг унга жироҳат етказгани ва зўравонлик қилгани нисбатан гумонларни тасдиқлаган. 

Ўзбекистонлик 37 ёшли тарбиячи сўроқ қилиш учун ҳибсга олинди. Гумонланувчи кекса аёлни калтаклаб, унинг юзи ва танасининг кўкаришига сабаб бўлганлиги ҳам гумон қилинган. 

Гумонланувчини қамоқда сақлаб туриш мудддати суд томонидан вақти-вақти билан узайтирилди ва тергов якуни билан унга нисбатан айблов эълон қилиниши кутилмоқда. Суд жараёни тугагунига қадар аёл ҳибсда сақланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг