Ўзбекистонлик алпинист Ер сайёрасининг энг баланд чўққисини забт этди
Жамият
−
02 Июнь 2021 9744 1 дақиқа
Кеча, 1 июнь куни ўзбекистонлик алпинист Эверест чўққисини забт этди.
Тошкент вақти 16:45 да Ўзбекистон фуқароси Сергей Денисенко Ер сайёрасининг энг баланд нуқтаси — баландлиги 8848 метр бўлган Эверест (Жамалунгма) чўққисида Ўзбекистон байроғини кўтарган.
Қайд этиш жоизки, бу ўзбекистонликлар томонидан тоғга Непал томондан биринчи кўтарилишдир.

Ушбу мураккаб ва хавфли саёҳат тоққа чиқиш мавсумининг жуда ғайритабиий, беқарор об-ҳаво пайтида амалга оширилган. Экспедиция тахминан 2 ой давом этган. Кўтарилиш Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

Live
БарчасиБайден ва унинг рафиқаси ҳужумга учради
11 Ноябрь
Пашинян Туркияга борди
11 Ноябрь