Ўзбекистонлик 50 кишини автобусдаги ёнғиндан қутқарди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Приморья тумани Ольгина посёлкаси ҳудудида йўналишли автобус ёниб кетди. Санкт-Петербург Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси маълумотига кўра, ёнғин вақтида автобус салонида 50 нафар одам бўлган.

Автобус Зеленогорскга кетаётганда Приморья шоссесида ёниб кетган. Ҳайдовчи мотор қисмида тутунни кўргач, автобусни йўл четида тўхтатиб, одамларни туширган.

Йўловчилар 43 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчининг тезкорлиги туфайли омон қолди. 211-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси соат 11:40 да “Черная речка” метросидан ўтган, соат 12:00 да автобуснинг орқа қисмида тутунни кўрган. “Балтиец” меҳмонхонаси яқинида тўхтаб, бирданига 3 та эшикни очиб, одамлардан тушишни сўраган. 

Ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган, йўловчилар кейинги автобусга чиқиб йўлида давом этган. Ёнғинни Россия ФВВ ходимлари ўчирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ёнғин ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг