Ўзбекистонлик 5 нафар пара таэквондочи Паралимпиада йўлланмасини қўлга киритди
Спорт
−
04 Январь 2024 6178 1 дақиқа
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди. Унга кўра, илк бор ўзбекистонлик 5 нафар пара таэквондочи рейтинг орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.
Аёллар:
Зиёда Исоқова (-47 кг);
Гулжаной Наимова (+65 кг).
Эркаклар:
Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг);
Жавоҳир Алиқулов (-70 кг);
Асад Тоштемиров (-80 кг).
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган.
Ҳозирга келиб, Париж-2024 Паралимпиадасида иштирок этувчи ўзбекистонлик пара атлетлар сони 32 нафарга етди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь