Ўзбекистонлик 3 курашчи йилни жаҳон рейтинги пешқадами сифатида якунлайди

Спорт

image

Бирлашган кураш дунёси (UWW) жорий йилнинг декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди. 2025 йил якуни акс этган мазкур жадвалда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси биринчи ўринда қайд этилган.  

Унга кўра, ортда қолаётган йил давомида турли мусобақаларда юқори натижалар билан қимматли очколарни жамғарган Алишер Ғаниев -60 кг, Айтжан Халмаханов -63 кг ва Абдулло Алиев -72 кг вазн тоифаларида жаҳон рейтингининг пешқадами сифатида йилни якунлайдиган бўлди.

Қолган вазн тоифаларида етакчилик қилаётган спортчилар билан танишинг: 

  • 55кг - Вахтанг Лолуа (Грузия);
  • 60кг - Алишер Ғаниев (Ўзбекистон);
  • 63кг - Айтжан Халмаханов (Ўзбекистон);
  • 67кг - Саид Эсмаили (Эрон);
  • 72кг - Абдулло Алиев (Ўзбекистон); 
  • 77кг - Аҳмет Йильмаз (Туркия);
  • 87 кг - Александр Комаров (Сербия); 
  • 97 кг - Алекс Шоке (Венгерия); 
  • 130 кг - Дариус Витек (Венгерия).

Маълумот учун, ҳар бир вазн тоифасида энг юқори рейтингни эгаллаган полвон 5 000 Швейсария франки (тахминан 6 278 АҚШ доллари) миқдорида мукофот олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонлик курашчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг