Ўзбекистонлик 15 ёшли қиз фарзандли бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 15 ёшли Ўзбекистон фуқароси фарзандли бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берган.

Наманганлик 15 ёшли қиз Бишкекдаги Она ва болани ҳимоя қилиш миллий маркази қошидаги туғруқхонада қиз фарзанд дунёга келтирган. Бу маълумотни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Раиса Асилбашева тасдиқлаган.

Унга кўра, ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари шуғулланяпти.

“Қизга жавоб берилди, бола шифокорлар назоратида қолди”, деган Асилбашева.

Мутахассис ҳолат бўйича бошқа маълумот бермаган.

Аввалроқ Самарқандда 13 яшар қиз 25 ҳафталик ҳомиладор экани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат бўйича жиноят иши очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3847

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг