Ўзбекистонлик ҳайдовчи Toyota автомобилларини ҳожатхона қоғозига ўраб божхонадан ўтказмоқчи бўлди

Олам

image

Ўзбекистонлик фуқаро 3 та Toyota Land Cruiser автомобилини ҳожатхона қоғозига ўраб Беларусга олиб киришга уринди. Бу ҳақда Литва Республикаси божхона хизмати хабар берди.

Ўзбекистон фуқароси юк машинасини  бошқариб, оғирлиги 720 кг бўлган ҳожатхона қоғозини олиб кетаётганини маълум қилган. Бироқ божхоначилар ярим тиркамада контрабанда бўлиши мумкинлигидан шубҳаланиб, машинани рентгенограммадан ўтказган.

“Орқа томонида ҳожатхона қоғози қутилари ва ён томонларидаги ярим тиркама синчковлик билан кўздан кечирилганда, учта транспорт воситаси аниқланган. Жами учта Toyota Land Cruiser йўлтанламаслари топилди. Улар автомобилларни ноқонуний равишда чет элга олиб чиқишга уринди”, дейилади божхона хабарида.

Ҳайдовчи топилмадан ҳайратда қолиб, бундай юк ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган. Умумий қиймати 87 минг евро бўлган автомобиллар божхоначилар томонидан хатланган. Ҳайдовчи гаров эвазига қўйиб юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Шу сабабли юк машинаси ҳайдовчисига мамлакатни тарк кетмаслик ҳақида ёзма мажбурият юкланган.

Литва Жиноят кодексининг 199-моддасига асосан ҳайдовчига жарима ёки 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг