Ўзбекистонлик ҳайдовчи Россияда жинсий зўравонликда айбланмоқда
3-саҳифа
−
07 Сентябрь
7689Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида олти ёшли қизни уриб юборган ўзбекистонлик ҳайдовчига нисбатан жинсий зўравонлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ишни Тергов қўмитаси очган. Воқеа 30 август куни қиз онаси билан Криленко кўчасидаги ҳовлида сайр қилаётганида содир бўлган. Велосипедда кетаётган қизни Volkswagen Polo машинасини бошқараётган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси уриб юборган. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда бошқа гувоҳлар билан бирга жабрланувчининг ёнида ўтирган ва унинг яланг оёқларига тегинаётган эркак тасвирланган видео пайдо бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи 2 сентябрь куни Россияни тарк этган.
Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин унга нисбатан жиноий иш қўзғатишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзлари киритилмаган клубни ёқиб юбориш ва қўриқчиларга суиқасд уюштиришда айбланган Ўзбекистон фуқаролари 10 ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
LiveБарчаси