Ўзбекистонлик ҳакам Иорданиядаги муҳим футбол баҳсини бошқаради
Спорт
−
24 Октябрь 2022 4821 1 дақиқа
Ўзбекистонлик FIFA рефериси Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Иордания футбол ассоциацияси таклифига биноан, мамлакат чемпионати ўйинида ишлайдиган бўлишди. Иордания Профессионал лигасининг 21-туридан ўрин олган "Ал-Виҳдат" - "Ал-Файсали" баҳсини Асимов бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Санжар Шоюсупов ёрдам беради. Рустам Лутфуллин ушбу баҳсда захира ҳаками сифатида ишлайди.
20-турдан сўнг "Ал-Файсали" ва "Ал-Вихдат" клублари мос равишда турнир жадвалида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллашган. Жамоаларнинг рейтингдаги тафовути атиги бир очкони ташкил этяпти.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Виҳдат" ва "Ал-Файсали" ўртасидаги чемпионлик ўйини дея қаралаётган баҳс 28 октябрь куни, Тошкент вақти билан 21:30 старт олади.
Шахзод Шукуров
Live
Барчаси