Ўзбекистонга йил бошидан амалга оширилган пул ўтказмалари миқдори маълум қилинди
Жамият
−
05 Май 2023
6209Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми жорий йил бошидан 3,1 млрд долларга етди. Бу ҳақда кеча, 4 май куни Марказий банк бошқарувининг таянч йиғилишида маълум қилинди.
Билдирилишича, пул ўтказмалари ҳажми 2023 йилнинг 4 ойи давомида 3,1 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,8 фоизга ўсган.
Шу билан бирга, 2023 йилнинг қолган даврида пул ўтказмалари ҳажмида ўтган йилга нисбатан камайиш кутилмоқда (30% атрофларида).
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси