Ўзбекистонга Европада оммалашган вакцина олиб келинди

Жамият

image

Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 минг 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Шу тариқа мамлакатга эмлаш бошланганидан бери келтирилган Pfizer/BioNTech вакцинаси миқдори 1 млн 726 минг 500 дозага етди. Умумий вакциналар миқдори эса 29 млн 214 минг 488 дозани ташкил қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

14 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 151 минг 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг