Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво яқинлашяпти. Энергетика вазирлиги бунга тайёрми?
Жамият
−
19 Январь 2021
11712Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда кунларнинг совиб кетиши натижасида ҳудудларда газ ва электр тақчиллиги муаммоси кескинлашиб кетганди. Бир сўз билан мамлакат энергетика соҳаси бундай совуққа тайёр бўлмагани ойдинлашганди. Ўзгидромет маълумотига кўра, жорий ҳафта охирида мамлакатда яна қиш қаҳратони ҳукмронлик қила бошлайди. Бу сафар энергетика тизими тайёргарлик кўряптими?
Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов шу масала юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида тизим совуқ кунларга қандай тайёрланаётгани ҳақида маълумот берди.
“Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз”, дейди вазир Султонов.
Унга кўра, январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна кўмир ва брикет захираси мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳафтанинг охирларида Волгабўйи ҳудудларидан кириб келадиган нам ҳаво массалари ҳисобига об-ҳаво кескин совуши маълум қилинганди.
LiveБарчаси