Ўзбекистонга тушиш эҳтимоли бўлган космик аппарат ниҳоят Ерга қулади

Технология

image

Бугун, 10 май куни 1972 йилда учирилган, аммо орбитада қолиб кетган совет автоматик космик станцияси “Космос-482” Ер орбитасидан чиқиб, Ҳинд океанига қулаб тушди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизмати хабар берди.

“Роскосмос” маълумотига кўра, аппаратнинг Ер орбитасидан чиқиши Ер атрофидаги фазодаги хавфли ҳолатлар ҳақида огоҳлантиришнинг автоматлаштирилган тизими воситасида кузатиб борилган.

Россия Марказий илмий-текшириш машинасозлик институти ҳисоб-китобларига кўра, “Космос-482” Москва вақти билан соат 09:24 да атмосферанинг зич қатламларига кириб, Индонезиянинг Жакарта шаҳридан ғарбда, Ўрта Андаман оролидан 560 км ғарбда Ҳинд океанига қулаган.

Маълумот учун, космик аппарат 1972 йил баҳорида Венерани ўрганиш мақсадида учирилган. Бироқ қувват берувчи блокдаги носозлик сабабли у Ернинг юқори эллиптик орбитасида қолиб кетган ва йиллар давомида аста-секин сайёрага яқинлаша борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур аппаратнинг қулаш эҳтимоли мавжуд ҳудудлар қаторидан Миср, Сурия, Туркия ва Озарбайжон ҳудудлари, шунингдек, паст даражада бўлса-да Ўзбекистон ҳам ўрин олган эди. Унинг Ўзбекистон ҳудудига тушиш эҳтимоли 0,3-0,5 фоиз оралиғида баҳоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Космос-482 космик аппарат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг