Ўзбекистонга товарларни божсиз олиб киришга чекловлар ўрнатилди
Жамият
−
19 Апрель 7814 2 дақиқа
2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг нормалари белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 19 апрель куни қабул қилинган “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат максадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
- темирйўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);
- автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
- халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (бир чоракда 1000 доллар);
- халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).
Шунингдек, темирйўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 кундан кам муддат бўлганда, ҳаво транспортида эса 3 кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди. Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ва товарларнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.
Live
Барчаси