Ўзбекистонга салқин ҳаво оқими кириб келади – Ўзгидромет

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда ҳафта охирига келиб, ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 16 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 36-39 даражагача исийди ва шу кунларнинг ўртача иқлимий қийматларидан юқори бўлади.

17 августдан бошлаб республика ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бу эса иссиқ пасайишига олиб келади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 16-20 даражагача, кундуз кунлари 30-33 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ушбу даврда ёмғир ёғиши кутилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

3053

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг