Коронавируснинг янги штамми кириб келдими? Нурмат Отабеков жавоб берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг AҚШда аниқланган “йота” штамми Ўзбекистонга ҳам кириб келгани тўғрисида турли хил миш-мишлар пайдо бўлди. Бугун, 13 август куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков ушбу ҳолатга ойдинлик киритди

Маълум қилинишича, айни пайта мамлакатда коронавируснинг Нью-Йорк штатида аниқланган “йота” штамми билан касалланган беморлар йўқ. 

“Ҳозирча AҚШнинг Нью-Йорк штатида аниқланган “йота” штаммининг Ўзбекистон ҳудудида аниқлангани ҳақида маълумотлар йўқ. Мазкур штаммнинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини инкор қилмаган ҳолда, республика ҳудудида айланиб юрган вирус штаммларининг у ёки бу турга мансублиги мониторинг қилиб борилаётганини маълум қиламиз”, дейди Нурмат Отабеков.

Маълумот ўрнида, коронавируснинг “йота” штамми AҚШда 2020 йилнинг ноябрь ойида аниқланган. Ушбу штамм жиддий касалликка олиб келмайди ва инфекцияларнинг янада жиддий тарқалишига сабаб бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг