Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 3 миллион доза вакцина келтирилди
Жамият
−
22 Август 2021
8477Бугун, 22 август куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан яна 3 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:
- 27 мартда — 1 миллион доза;
- 27 апрелда — 1 миллион доза;
- 18 майда — 1 миллион доза;
- 19 майда — 500 минг доза;
- 10 июнда — 1 миллион доза;
- 29 июнда — 1 миллион доза;
- 30 июнда — 1 миллион доза;
- 20 июлда — 1 миллион доза;
- 21 июлда — 1 миллион доза;
- 5 августда — 1 миллион доза;
- 6 августда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 370 000 дозаси "Спутник V",
- 986 480 дозаси AstraZeneca,
- 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023