Ўзбекистонга Каспий денгизи орқали совуқ ва нам ҳаво кириб келяпти

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафта охири – жума, шанба ва якшанба кунлари мамлакатда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, 27-29 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик баъзи жойларда кучили (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.

27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 5 даража совуқдан 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

736

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг