Ўзбекистонга қўшни давлатда казино ва қимор ўйинлари қонунийлаштирилди

Олам

image

Қирғизистон 10 йиллик танаффусдан кейин казино ва қимор ўйинларини легаллаштирмоқда. Бундан мақсад – давлат бюджетига қўшимча маблағларни жалб этиш. Бу ҳақда мамлакат Президенти Садир Жапаров имзолаган “Қирғизистон Республикасида қимор ўйинлари тўғрисида”ги ва “Қимор ўйинлари масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларида белгиланган. 

Казино тўғрисидаги қонунда қимор фаолияти субъектлари Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар, шу жумладан хорижий шахслар эканлиги белгилаб қўйилган.

Ваколатли давлат органи томонидан 10 йил муддатга бериладиган лицензия асосида фақат масъулияти чекланган жамият ёки ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар қимор фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Лицензиялар бериш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда пуллик асосда амалга оширилади.

Шу билан бирга, қимор ўйинлари муассасаси болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, бошқа таълим муассасалари, тиббиёт ва диний муассасалар, маданият муассасалари, шунингдек турар-жой биноларида жойлашган бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, қонун Қирғизистон Республикаси фуқаролари, 21 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари, муомалага лаёқатсиз чет эл фуқаролари қимор ўйинларининг мижозлари бўла олмайдилар.

2022 йилда 1 та ўйин столи учун базавий ставка 750 минг сом, 2023 йилда 1 миллион сом, 2024 йилдан солиқ даври – бир календар ой учун 1 миллион 250 минг сомни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

529

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг